Ўзбекистонда қандай қилиб QIWI (Киви) хамёнини расмий верификациялаш мумкин

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларни электрон тўлов тизимисиз тасаввур қилиш жуда қийин. Бунинг ёрдамида ҳарид амалга ошириш, маблағни қабул қилиш ёки жўнатиш мумкин, хизматлар учун тўлаш ва кўплаб бошқа қулайликлар.

QIWI (Киви) электрон тўлов тизими – нақд бўлмаган валютадан фойдаланишнинг ва хамён очишнинг ишончли ечими бўлиб. Киви бугунги кунда – кўплаб давлатларда, шунингдек Ўзбекистонда хам электрон молия бозорида лидер хисобланади. Хамённинг хамма имкониятлардан ва унинг хамма функцияларидан фойдаланиш учун, QIWI нинг расмий операторидан идентификациядан (шахсни тасдиқлаш) ўтиш керак.
Яқин кунларгача Ўзбекистонда истиқомат қилувчиларда бундай имконият бўлмаган, сабаби QIWI тўлов тизимининг расмий вакили йўқ эди.
ЎзР фуқаролари хам эндиликда Киви хамёнини компаниянинг вакили орқали Ўзбекистонда идентификация қилиши ва унинг барча имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

QIWI тўлов тизимининг афзаликлари

Киви тўлов тизимида қуйидаги валюталарда хисоб рақам очиш мумкин:

  • Евро
  • Доллар
  • Рубл
  • Тенге

Тизим тажовузкор (хакерларнинг) бузиб киришидан кафолатланган, химояланаган ва сизнинг маблағларингизни ички хисобда саклаб беришни тақдим қилади.

  • Тўловни амалга оширирш. Пулни хохлаган ҳисоб рақамга ўтказиш, интернет магазинларда харидни амалга ошириш, жарималарни тўлаш, телефон, ижтимоий тармоқ аккаунт ёки зарурий хизматларга, пулни кредитга топшириш ёки қариндошларга пул ўтказиш.
  • Ўтказма. Маблағни банк карталарига ёки бошқа хамёнга ўтказиш.
  • Ҳисобни тўлдириш. Фойдаланувчи қуйидаги тугмани босиб ўзининг киви хамёнидан қулай бўлган тўлдириш турини танглайди.
  • Пластик картани боғлаш. Эгаси ўзига виртуал оламга боғлиқ бўлган карта расмийлаштириши мумкин. Шундай қилиб, у карталар қабул қилинадиган жойларда ҳарид учун тўлаши мумкин.
  • Чиқариш, маблағни нақдлаштириш. Хамён фойдаланувчисига виртуал хисобидан маблағни чиқаришнинг бир неча усуллари тақдим этилади.

Булар Кивининг хамма имкониятлари эмас, аммо энг асосийлари. Тизимдан компьютер/ноутбук, хамда мобиль қурилма ёрдамида фойдаланиш мумкин. Мобил иловани ўрнатиб олганиздан сўнг хар доим қўлингизда тез ва осон ўз аккаунтингизга кириш имкони бўлади.

QIWI хамённи идентификация қилиш нима учун зарур

Идентификация – бу тўлов тизимидан фойдаланувчи шахсини шахсий хужжатларини QIWI тизими оператори томонидан текшириб тасдиқлаш.

Киви-хамённи идентификациялаш тўлов операцияларининг хавфсизлигини ошириш ва киви хизматидан тўлиқ фойдаланиш учун зарурдир.

Рўйхатдан ўтиш пайтида мутлақо хар бир фойдаланувчи атоматик равишда “Минимал” статусга эга бўлади, аммо бу QIWI хамёнидан тўлиқ фойдаланиш учун етарли эмас.

Фойдалнувчи аноним хамёнга эга бўлсада, катта миқдордаги маблағ билан операциялар амалга ошириш тақиқланган ва баъзи функциялар мавжуд бўлмайди.

Киви оператори орқали верификациядан ўтгандан сўнг, фойдаланувчига “Основной” (фақат Россия гражданлари учун онлайн режимда берилади) ёки “Профессионал” (максимал статус) статус берилади.

Ўзбекистонда қандай қилиб QIWI (Киви) хамённини расмий идентификация қилиш мумкин

Хозирги вақтда Ўзбекистонда Киви хамённи идентификациялаш Тошкент шахри Мирзо-Улугбек тумани, Узбекистон овози кучаси 21 уйда ёки Андижон шахри Миллий тикланиш 36 уйда QIWI-нинг Ўзбекистондаги расмий вакиллари томонидан амалга оширилмоқда.

Индентификациялаш жараёни қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. Аризачи оператор билан боғланади.
  2. Мурожаат этувчи паспорт оригинали билан узига якин офис ёки вилоятлардаги иношчли одамларга боради.
  3. Мурожаат этувчи вакил олдида анкетага имзо чекади, ўзига қулай бўлган хар қандай усулда хизматни тўлайди (PayMe, Click, Узкард, нақд).
  4. Вакил операторга маълумотларни юборади.
  5. Хужжатлар оператор томонидан солиштирилади.
  6. Шундан сўнг мурожаат этувчи Киви хамёндаги шахсий кабинетига кириб идентификацияни тасдиқлаш асосий сахифада кўринган тугмасини босади (фойдаланувчи паспортининг охирги 4 та рақамини киритиб СМС-код ёрдамида амални тасдиқлайди).
  7. Бир дақиқадан сўнг тизимда верификациядан ўтиб тасдиқланганлиги пайдо бўлади. Шу вақтдан бошлаб фойдаланувчи Киви хамёнда янги статусга ва кўшимча имкониятларига эга бўлади.

Анкетани тўлдиришда диққатингизни оширинг. Вакил офисига верификациядан ўтаётган шахснинг ўзи ташриф буюриш керак. Хужжатларни учинчи шахс орқали юбориш мумкин эмас.

Барча саволлар бўйича оператор билан боғланинг: +998 95 200 66 99

Цитата: Материал использован из сайта